Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истанбулда Ўзбекистоннинг тиббиёт туризм салоҳияти тақдим этилди

2019-09-06 | Туризм

5 сентябрь куни Истанбул шаҳрида туризм саноатининг “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда тиббиёт туризмини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги VII форуми бўлиб ўтди. Тадбир Туркия Маданият ва Туризм вазирлиги томонидан ИҲТнинг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Форум ишида 47 давлат вакиллари иштирок этишди, Ўзбекистон томондан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «DMC» клиникаси вакилларидан иборат делегация иштирок этди.

Тадбир доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг тиббиёт туризми салоҳияти, соҳада берилган имтиёз ва преференциялар, шунингдек мамлакат ҳудудларининг табиий салоҳияти ва унинг саломатлик учун фойдасига доир тақдимотлар ўтказилди.

“Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда тиббиёт туризмини ривожлантириш истиқболлари” форуми иштирокчилари Ўзбекистон тиббиёт клиникалари имкониятлари – шифокорлар профессионаллиги, клинкада замонавий тиббиёт ускуналарининг мавжудлиги ҳамда тиббий хизматлар учун нархларнинг ҳамёнбоплигини қайд этиб ўтишди. Муҳокамалар давомида яқин орада Ўзбекистон ушбу соҳанинг Марказий Осиёдаги илғор ўйинчиларидан бирига айланиши мумкинлиги таъкидланди.

Форум якунига кўра, ИҲТ мамлакатлари вакиллари тиббиёт туризмини ривожлантириш, яқин келажакда муваффақиятли амалга ошириладиган ўзаро манфаатли лойиҳаларни яратишга доир фикрлари билан алмашишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться