Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилди

2019-09-06 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди (ҳозирга қадар оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимидаги хизматчилар учун – ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун – тўққиз ой); чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун – тўққиз ой).

Шунингдек, эндиликда фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель – май ойларида амалга оширилади (ҳозирга қадар улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель – июнь ойларида амалга оширилиб келган).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться