Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Рассом ва ҳунармандлар тақдирланди

2019-09-06 | Маданият

Ўзбекистон Бадиий академияси марказий кўргазмалар залида “Ватан менинг нигоҳимда” республика бадиий кўргазмаси ва кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари, санъат арбоблари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Кўргазма экспозициясидан таниқли ва ёш ижодкорларнинг кейинги йилларда яратган асарлари ўрин олди. Рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва халқ амалий санъати асарларини кузатаркансиз, уларда ижодкорларнинг ўзига хос изланишлари, ғоя ва маҳоратларини пайқайсиз.

Кўргазма доирасида кўрик-танлов ташкил этилди. Унда ҳакамлар ҳайъати томонидан кўргазмага тақдим этилган тасвирий ва амалий санъат асарлари баҳоланиб, ғолиблар аниқланди. Баҳолаш жараёнида ижодий ишларнинг асосий принциплари, маҳорат салоҳияти ва мавзу ғоясини аниқ ифода эта олгани каби мезонларга алоҳида эътибор қаратилди.

Рангтасвирчи рассомлар Б.Юсупов, Р.Кляер, Т.Фадеева, Е.Ли, Х.Мирзаҳмедов, Т.Каримов, Н.Қўзиева, С.Шин, Л.Нестерович, халқ амалий санъат устаси Р.Зокиров ва ёғоч ўймакори Ш.Аҳмадназаров диплом билан тақдирланди.

 

Гулноза БОБОЕВА, Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться