Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳонгконгда математика фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада ўқувчиларимиз 8 та медалларни қўлга киритди
2019-09-05 | Таълим
Ҳонгконгда математика фани бўйича болалар ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 8 та медал олишга муваффақ бўлди.
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 2500 нафар бола қатнашган олимпиадада 10 нафар ўқувчидан иборат Ўзбекистон делегацияси илк марта иштирок этди.
Олимпиадада қуйидаги ўғил-қизлар совриндор бўлишди:
Олтин
Мадина Толибоева - “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;
Кумуш
Темур Ҳасанов - “Сеҳриё” мактаби ўқувчиси;
Иззатилла Адилов - “Истеъдодли келажак ёшлари” мактаби ўқувчиси;
Бронза
Солиҳа Абдурасулова - “Истеъдодли келажак ёшлари” мактаби ўқувчиси;
Бунёд Даминов - 103-сонли мактаб ўқувчиси;
Самира Ходжабаева - “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;
Анна Джу - “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;
Руслан Тепляков - “Бек Кичкинтой” боғчаси тарбияланувчиси.
Бундан ташқари, “Genesis Education” мактаби ўқувчиси Мадина Толибоева “Ўзбекистоннинг энг яхши иштирокчиси” сертификатини қўлга киритган ва Токиога йўлланма олган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги