Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туристик бизнес вакилларини Казандаги промо-тадбирда иштирок этишга таклиф қиламиз

2019-09-05 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консуллиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонга саёҳат қил” промо-тадбирини ўтказади.

2019 йилнинг 13 сентябрида бўлиб ўтадиган тадбир Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга бағишланган.  Ўзбекистон ва Татаристон туроператорлари иштирокидаги промо-тадбир доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотлари ҳамда икки давлат бизнес доиралари вакиллари иштирокида В2В учрашувларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистоннинг туристик бизнес вакилларини мазкур тадбирларда фаол иштирок этишга чорлайди. 

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +99899 8528822 (Азиз) 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться