Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ешинори Фуджияму билан учрашув бўлиб ўтди
2019-09-04 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 2 сентябр куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ешинори Фуджияму билан учрашди, учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидландики, ҳозирги вақтда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш учун, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва товар айланмаси ҳажмини икки мамлакат бозорларида талаб қилинадиган товар позициялари нуқтаи назаридан ҳисобга олган ҳолда, фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжуд бўлиб, бу икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда янги босқични бошлаш учун замин яратади.
Мулоқот давомида таниқли халқаро экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда республиканинг айрим тармоқларининг мавжуд потенциали ва Япония компанияларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятнинг реал ҳолатидан келиб чиқиб истиқболли лойиҳа таклифларини тайёрлашга мутлақо янги тизимли ёндашувни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Япония томони Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан яқиндан ва доимий ҳамкорликда аниқ таклиф ва ташаббусларни биргаликда таҳлил қилиш ва илгари суришга, шунингдек, Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари ва тармоқ идоралари ўртасида япониялик ишбилармонлар билан яқин алоқаларни ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги