Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги янги босқич

2019-09-04 | Жамият

Ўтган ҳафта душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти янги «Кишинёв шаҳрида 2002 ййил 7 октябрда тузилган фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва муносабатлар тўғрисидаги конвенцияга аъзо бўлиш тўғрисида"ги янги Қонунни имзолади. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилди.

Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича муносабатлари 1993 йил 22 январдаги фуқаролик оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва муносабатлар тўғрисидаги Минск конвенцияси асосида амалга ошириб келинмоқда эди.

Кишинев конвенцияси реал таъсирга эга ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни йўлга қўйишда муҳим роль ўйнаган халқаро келишувлардан бири бўлган Минск конвенциясининг такомиллашган муқобилидир.

Бугунги кунда халқ билан мулоқотни ривожлантириш, фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошка органлар ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда Кишинев конвенциясига аъзо бўлиш мамлакатимиз ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўлақонли бажариш имконини беради.

Кишинев конвенцияси комплекс характерга эга бўлиб, ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланиш тартибини белгилаб беради, ўзаро ҳуқуқий ёрдамнинг турли шакл ва кўринишлари, уни кўрсатиш, шунингдек суд қарорларини ўзаро эътироф этиш ва ижро этиш тартиби ва шартларини ўз ичига олади.

Минск конвенциясидан фарқли ўлароқ, Кишинёв конвенциясига қўшилиш қуйидагиларга имкон яратади:

- иқтисодий масалаларни ҳал этишга доир ишларни тартибга солади;

- Озарбайжон, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ваколатли органлари томонидан бевосита муносабатини амалга оширади;

- алоҳида ҳолларда факсимиле алоқа бўйича ёки коммуникация воситаларининг бошқа турларидан фойдаланган ҳолда топшириқларни юборади;

- фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича экспертизаларни ташкиллаштириш ва ўтказишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади ҳамда уларни амалга ошириш ва молиялаштириш тартибини регламентга солади ва ҳ.к

Умуман олганда, ушбу Конвенцияга қўшилиш алоқаларни номарказлаштиришга хизмат қилади. Бу эса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлардан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш, суд жараёнларининг чўзилишини олдини олиш, ҳамда почта ҳаражатларини йўқ қилиш ва вақтни тежаш имконини беради.

Масалан, Минск Конвенцияси доирасида битта сўровни кўриб чиқиш амалиётда 3 ойдан 6 ойгача вақтни талаб этади. Ваколатли орган, масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди сўровни Қозоғистон Республикасининг ваколатли органларига юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига жўнатади. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, у ердан эса, Қозоғистон Республикасининг ваколатли судларига юборилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳолат кўпинча фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлар эди. Уларнинг ўз ҳуқуқий муаммолари ечимини ойлаб кутишларига тўғри келган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Кишинев Конвенциясига қўшилиши ортиқча бўғинлар сони ва ҳуқуқий ёрдамга оид сўровларни кўриб чиқиш муддатини сезиларли даражада қисқартиради. Шунингдек, мазкур Конвенцияга аъзо мамлакатлар фуқароларига кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам рўйхати ҳам кенгаймоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться