Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабларда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Халқ таълими вазирлигининг педагог, ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига ТАБРИГИ

2019-09-04 | Таълим

Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар, азиз ўқувчилар,

ҳурматли ота-оналар!

Мана, яна бир янги ўқув йили остонасида турибмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” билан чин юракдан табриклаймиз.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мактаблардаги таълим-тарбия сифати, ўқитувчининг жамиятдаги обрў-эътибори, устозларга ҳурмат-эҳтиромни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Яқин тарихимизда Президент раҳбарлигида бундай йиғилиш илк бор ўтказилди. Президентимиз ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш борасида жуда кўплаб ишлар қилиниши, бу борада уларни моддий қўллаб-қувватлаш муҳимлиги, лекин бу касбнинг мавқеини фақат ўқитувчининг ўзи фидокорона меҳнати, ўз устида тинимсиз ишлаши, бошқаларга ўрнак бўлиши билан ошира олишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Президент ўқитувчиларни вазир ва ҳокимлардан тортиб, ота-оналаргача“Сиз”лаб, уларнинг шаънини кўтариши, том маънода педагогларни келажак бунёдкорлари, деб улуғлайдиган муҳит яратилиши кераклигини таъкидлади. Шундай экан, барчамиз ўз фаолиятимизда буни амалга оширишимиз зарур.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Янги ўқув йили арафасида халқ таълими тизимида улкан ўзгаришлар амалга оширилди.

- 213 та янги мактаб барпо этилиб, уларнинг сони 9904 тага етди.

- Фаолияти тугатилган 383 та касб-ҳунар коллежлар ўрнида

154 та янги мактаб ташкил этилди. 229 таси ўқувчи сони кўп бўлган мактабларга қўшимча бино сифатида берилди.

- Натижада 224 мингдан ортиқ қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

- Жорий йилда 937 та мактабда инвестиция ва бошқа давлат дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бунинг учун 2.86 трлн сўм маблағ сарфланди. Бу кўрсаткич ўтган йилга (1.47 трлн) нисбатан қарийб икки бараварга кўп демакдир. Шунинг ўзи мактабларга қанчалик юксак эътибор берилаётганлигидан далолат бўла олади.

- Янги ўқув йилида мактабларда жами 6,2 млн. нафар ўқувчи таҳсил олади. Шундан 620 минг нафардан ортиғини бугун илк бор мактаб остонасига қадам қўйган жажжи 1-синф ўқувчилари ташкил этади.

Азиз ўқувчилар!

Сиз учун бу йил тайёрланган "Президент совғаси" ҳар йилгидан ҳам чиройли, сифатли ва қулай тайёрланди. Айниқса, папка, унинг ичидаги ўқув қуролларининг ранг-баранглигига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, 2019-2020 ўқув йилида Сиз учун 1-, 3-, 8-, 9-синфларга 479 номда жами 36,5 млн. нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар янгича кўринишда, замонавий дизайн асосида тайёрланди.

Дарсликларни тайёрлашда унинг мазмуни ва сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Дарслик ва ўқув-методик адабиётларнинг мазмунига халқаро баҳолаш дастури PISA, TIMSS талаблари сингдирилди.Мантиқий фикрлашга йўналтирилган таълимий ўйин, машқ, масала ва топшириқларга урғу берилди. 8-синфлар учун География, Технология ҳамда Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари дарсликларида QR-код ёрдамида қўшимча маълумот олиш имконияти яратилди. 8-9-синф Тарих дарсликлари хариталар билан бойитилди.

Қадрли ўқитувчилар!

Янги ўқув йилида барчамиз“Таълимда ислоҳотлар: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик” шиори остида ҳамжиҳат бўлиб, жондан азиз фарзандларимизнинг таълими ва тарбиясида ижобий ўзгаришларни амалга оширишимиз зарур. Зеро, Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Мактаб ўзгарса, жамият ўзгаради”. Бунинг учун Сиз фидойи ўқитувчилар бор куч ва билимингизни ўқувчиларга пухта билим беришга ҳаракат қиласиз, деб ишонч билдирамиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлоний айтганидек,“Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир”. Ушбу сўз бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини, нақадар ҳақиқат эканини яхши англаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, фарзанд тарбиясида ўз масъулиятингизни янада ошириб, мактаб билан узвий ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Азиз ўқувчилар!

Мактаб йиллари ҳар бир ўқувчининг ҳаётида унутилмас ва ортга қайтмас кунлар ҳисобланиб, машаққат билан эгаллаган билимингиз эртанги ёруғ келажагингиз асоси бўлади. Мактабда ўтган ҳар бир кунингиздан унумли фойдалансангиз, сизни эртанги бахтли кунлар кутади. Илм олиш, ота-она ва устозларингиз юзини ёруғ қилиш учун бугун ҳаммангизда имкон бор. Келгусида билимингизни янада мустаҳкамлаб, миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари интилаётган Ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, ўқишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться