Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирининг ўринбосари А.Груздев ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2019-08-30 | Иқтисодиёт

Жиззах вилоятининг II Халқаро инвестиция форуми майдонида Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков ва Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирининг ўринбосари А.Груздев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Россия иқтисодий муносабатларининг ривожланишини баҳолаб, томонлар, айниқса сўнгги йилларда динамикаси жадал суръатлар билан ривожланаётган давлатлараро шерикликнинг стратегик моҳиятини таъкидладилар.

Музокаралар чоғида савдо ва инвестиция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Россия капитали иштирокидаги қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш ва машинасозлик, кимё, тўқимачилик, электротехника саноатининг технологик маҳсулотларини ва икки мамлакат бозорларида талаби юқори бўлган бошқа товарларни ўзаро етказиб бериш ҳажмини ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Муҳокама давомида учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш истиқболига эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини Ўзбекистонда жойлаштиришга йўналтирилган аниқ инвестиция лойиҳалари, шунингдек республикада фаолият юритаётган россиялик инвесторларнинг саволлари кўриб чиқилиб, улар бўйича самарали ечимлар ишлаб чиқилган.

Музокаралар якуни бўйича инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда тизимли ёндашув жорий этиш зарурлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тизимли ишларни доимий равишда биргаликда ташкил этиш орқали ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться