Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қуролли Кучлар давлат музейида “Энг улуғ, энг азиз!” танлови ғолиблари тақдирланди
2019-08-30 | Жамият
Қуролли Кучлар давлат музейида мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳамда “Энг улуғ, энг азиз!” республика миқёсидаги анъанавий тарзда ўтказиладиган фотокўргазманинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қуролли Кучлар давлат музейи ходимлари, фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Фотокўргазмага 15 дан ортиқ иштирокчи, 70 дан зиёд ижодий ишлари билан қатнашди. Ҳаваскорлик йўналишида 1-ўринни лейтенант Бекзод Нормуродов, 2-ўринни майор Норифўжа Ғайбуллаев, 3-ўринни Қуролли Кучлар хизматчиси Саодат Мусабекова эгаллади.
Танловнинг профессионал йўналишида 1-ўринни, Елена Володина, 2-ўринни Гаяне Аванесян, 3-ўринни Қуролли Кучлар хизматчиси Гулнора Мамедова эгаллади.
Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган кўй-қўшиқлар барчага кўтарингки кайфият бахш этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги