Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилоятида II халқаро инвестицион форум иш бошлади

2019-08-30 | Иқтисодиёт

29 август куни Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида II халқаро инвестицион форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти хокимлиги инвестиция ва ташқи садо вазирлиги кўмагида ташкиллаштирилган форумда дунёнинг 30 та мамлакатидан 250 нафардан зиёд кенг доирадаги хорижий ишбилармонлар, инвесторлар ва халқаро маслаҳатчилари қатнашмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг аъзолари, хорижий давлатларнинг расмий делегациялари, дипломатик корпуслари, тижорат банклари, халқаро молия институтлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этаётир.

Халқаро форумда ишбилармонлар ва сармоядорлар ўртасида турли форматдаги учрашувлар, фикр алмашинувлар, Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмалари ташкил этилиши режалаштирилган. Форум доирасида ўтказиладиган бу тадбирлар инвестиция киритишга, қўшма корхоналар ташкил этишга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишга, узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликка ўрнатишга замин яратади.

Форум очилиш маросимида Жиззах вилояти хокими Э Солиев, Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқов, Россия Федерацияси Саноат ва садо вазири ўринбосари А. В. Гудзев сўзга чиқди.

 

Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться