Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Велоспортчиларимиз Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилди
2019-08-30 | Спорт
Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида А.Сафонов хотирасига бағишланган халқаро кўп кунлик велопойгада терма жамоамиз аъзолари муносиб иштирок этди.
Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида А.Сафонов хотирасига бағишланган халқаро кўп кунлик велопойгада терма жамоамиз аъзолари муносиб иштирок этди.
Мазкур мусобақанинг якуний бешинчи босқичи яккалик пойгаларида ҳамюртимиз М.Холмуродов маррага учинчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, ушбу босқичда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида иккинчи поғонадан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, М.Холмуродов айни кунларда Президентимизнинг “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Олимпия ўйинларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
У энди 9-11сентябрь кунлари Ҳиндистонда велотрек йўналиши бўйича Осиё кубогида ва 22-29 сентябрь кунлари Буюк Британияда велошоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мазкур мусобақалар спортчимизга Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарни тақдим этади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
Манба: ЎзА