Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон “National Geographic Traveler Awards 2019” танловининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлиши учун овоз беринг

2019-08-29 | Туризм

Арманистон, Тайвань, Уммон, Руминия ҳамда Ўзбекистон “National Geographic Traveler Awards 2019” танловининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. 

National Geographic журнали'нинг Россиядаги версиясига кўра, жорий йилда энг яхшилар 24 номинация бўйича сараланмоқда. Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга.

“Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон ҳозирча 22 фоиз овоз олиб, 43 фоиз овозга эга Арманистондан кейин иккинчи ўринда келмоқда. Учинчи ўринда 17 фоиз овоз билан Руминия мамлакати қайд этилган. Тўртинчи ва бешинчи поғоналарни 9 фоиз овоз билан Тайвань ҳамда Уммон эгалламоқда.

Таъкидлаш жоизки, “National Geographic Traveler Awards”нинг ўтган йилги танловида Ўзбекистон “Гастрономик туризм” йўналишида ғолиб сифатида эътироф этилган эди. Бу йилги овоз бериш жараёни 12 октябрга қадар давом этади. Ўзбекистон туризмининг жаҳон саҳнида юксалишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва унинг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлиши учун қуйидаги ҳавола орқали овоз беринг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться