Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги вакиллари Хитой Халқ Республикасида Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги бўйича тақдимот ўтказди

2019-08-29 | Иқтисодиёт

Шу кунларда Адлия вазирлиги вакиллари Хитой Халқ Республикасида (ХХР) "Ривожланаётган давлатлар учун этник сиёсат" мавзусидаги семинарда иштирок этмоқда.

Мазкур семинар, ХХР Савдо вазирлиги томонидан ташкил қилинган бўлиб, ундан кўзланган мақсад дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожланаётган давлатлар ўртасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш учун платформалар яратишдан иборатдир.

Ушбу тадбир давомида вазирлик ходими томонидан, Ўзбекистонда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳати, туризм салоҳияти ва Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ҳақида 15га яқин давлатдан ташриф буюрган семинар иштирокчилари ва ташкилотчилари учун тақдимот намойиш қилинди. Ўзбекистондаги ўзгаришлар, айниқса инвестиция соҳасидаги қилинаётган саъй ҳаракатлар кўпчиликнинг қизиқишини уйғотди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться