Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки вакиллари билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди
2019-08-29 | Иқтисодиёт
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки вакиллари билан хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ва республикада ушбу соҳанинг барча жиҳатларини тартибга солувчи ягона тўғридан-тўғри амал қилиш қонунини ишлаб чиқишга бағишланган ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Муҳокама давомида ишчи гуруҳларни ташкил этиш ташаббуси билдирилди ва қўллаб-қувватланди. Ушбу ташаббусга биноан биринчи гуруҳ Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнини бошқариш доирасида қонунчилик, тартибга солувчи ва институционал асосларни такомиллаштириш билан шуғулланади, иккинчиси эса давлат корхоналаридаги корпоратив бошқарувнинг қонунчилик ва институционал асосларини такомиллаштиришга жавоб беради.
Ушбу музокаралар натижасида хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ЕТТБ билан биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди ва ҳар бир ишчи гуруҳи учун мавзуий ҳаракатлар режаси тузилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги