Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2019-2020 ўқув йилида “Заковат” интеллектуал ўйини умумтаълим мактабларида янги форматда ташкил этилади

2019-08-29 | Таълим

2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларни ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини муаллифи Абдурасул Абдуллаев ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини замонавий ахборот-коммуникация тараққиётини инобатга олган ҳолда янги форматда масофавий онлайн wеб-турнир тарзида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳани амалиётга татбиқ этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида (ҳар бир ҳудудда биттадан) жами 14 та умумтаълим мактаби “Заковат” клублари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш учун марказлашган тўгаракларни ташкил қилиш бўйича таянч мактаби сифатида белгиланди. Жорий йилнинг 27-28 август кунлари таянч мактаблари масъул ходим ва ўқувчилари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинини янги форматда ташкил этиш бўйича лойиҳа муҳокамаси ва ўқув-семинари ўтказилди. Янги формат клублар фаолиятини ривожлантириш учун мақбул ечим сифатида эътироф этилди.

Ўқув-семинар доирасида “Заковат” клублари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш, марказлашган тўгаракларни ташкил қилиш бўйича таянч мактаблари жамоалари ўртасида ”Заковат” интеллектуал ўйинининг Республика турнири ҳам ташкил этилди.

Турнир натижаларига кўра:

1-ўринни Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани 20-сонли умумтаълим мактаби жамоаси;

2-ўринни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати жамоаси;

3-ўринни Қашқадарё вилояти, Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган давлат умумталъим мактаб-интернати жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар Халқ таълими вазирлиги томонидан компьютер жамланмаси, телевизор ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Заковат” интеллектуал ўйини янги форматда масофадан туриб марказлашган ҳолда махсус сайт орқали онлайн режимида  ўтказилади.

Лойиҳа 2020 йилдан бошлаб барча умумтаълим мактабларида татбиқ этилади. Татбиққа қадар бўлган муддатда “Заковат” клублари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича марказлашган тўгаракларни ташкил қилиш бўйича таянч мактабларида лойиҳа синовдан ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться