Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сингапур компаниялари Ўзбекистон таълим тизимига сармоя киритишни режалаштирмоқда

2019-08-27 | Таълим

Сингапурнинг Kinder World International Group компанияси Тошкент шаҳрида халқаро мактаб қуришни режалаштирмоқда, Pegasus Education Group Pte. Ltd. компанияси эса Singapore Education Metropolis таълим шаҳарчасини яратиш ниятида.

Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Сингапурнинг Kinder World International Group компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат доирасида пойтахтимизда мактабгача таълим муассасаси ва умумтаълим мактаби бўлган халқаро мактаб ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида Тошкентда 5 гектар ер майдони ажратилади ва унда 2 000 нафар ўқувчига мўлжалланган ўқув маскани бунёд этилади.
Меморандум доирасида узлуксиз таълим таклиф этадиган Singapore Education Metropolis таълим шаҳри яратилади. Шаҳар 50 гектар майдонда бунёд этилади.

Мазкур лойиҳалар доирасида ўқув муассасаларида Сингапур таълим тизимини фаол жорий этилиши назарда тутилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться