Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилояти кўғирчоқ театри “Хавфсиз туризмни таъминлаш” тўғрисидаги ролик жараёнида

2019-08-27 | Туризм

Ўзбекистонимизнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий шаҳарларига бўлган қизиқишнинг ортиши, хорижий сайёҳлар оқимининг кун сайин кўпайиши муносабати билан янгидан-янги самарали лойиҳаларга қўл урилмоқда.

Жорий йилнинг 26 август куни Хоразм вилояти кўғирчоқ театри ижодкорлари "Ўзбекистон 24" ва "Ёшлар телеканали" билан биргаликда ҳамкор ташкилотлар кўмагида "Хавфсиз туризмни таъминлаш" тўғрисида ролик тайёрлаш жараёнида фаол иштирок этишди. Қадимий Хива шаҳрининг тарихий маркази "Ичан қалъа"да ўтказилган ушбу тадбир, республикамиз, жумладан, Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга яна бир хисса бўлиб қўшилади.

Республикамизда туризм ривожи ва хавфсизлигини бутун дунёга намойиш этиш мақсадида суратга олинган роликни тайёрлаш жараёнларида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси миллий қўғирчоқларни намойиш қилган ҳолда, нодир ҳунармандчилик намунаси - декоратив араваларда худуд бўйлаб ҳаракатланиб, ушбу ижодий лойихада фаол қатнашишди.

Бундай хайрли тадбирларда иштирок этиб, кўзланган мақсадларнинг рўёбга чиқишига ўз хиссаларини қўшиш театр жамоаси учун ҳамиша ижодий илҳом бағишлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться