Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда халқаро кўргазма бўлиб ўтади

2019-08-26 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Cbonds компаниялари гуруҳи пойтахтимизда капитал масалаларга бағишланган халқаро конференция ўтказади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Тошкент” Республика фонд биржаси, “Газпромбанк” АЖ, Американинг Fitch Ratings корпорацияси, “InFinBank” банки, Silk Capital и Portfolio Investments компанияси, “Kapital-Depozit” МЧЖ, Таҳлилий кредит рейтинг агентлиги, Халқаро молия корпорацияси, Ислом тараққиёти банки, S&P Global Ratings компанияси, “АК БАРС” АЖ ушбу тадбирда иштирок этиш истагини билдирганлар.
 
Тадбир давомида қатнашчилар мамлакатимиз қонунчилигида капитал бозорини тартибга солиш бўйича амалга оширилган ўзгаришлар, илк евробондларнинг чиқарилиши, янгиланган ички облигацияларнинг чиқарилиши ҳамда келгуси битимларга доир келишувларни муҳокама қиладилар, маҳаллий бозор имкониятлари ва халқаро ҳамкорлик истиқболларини ўрганадилар.
 
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться