Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ислоҳотлар самараси”да қишлоқ хўжалиги бўйича малакали кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди

2019-08-22 | Таълим

21 август куни Тошкент давлат аграр университетида “Ислоҳотлар самараси” кўрсатувининг махсус сони тасвирга олиниб, “Ўзбекистон24” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилди.

 

Кўрсатув Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” ДУКда  ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиган вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Кўрсатувда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қўнғиротбай Шарипов, Тошкент давлат аграр университети ректори  Ботиржон Сулаймонов, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Шунингдек, кўрсатувда қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, “ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш вазифаларини бажариш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться