Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлигининг ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлари ҳақидаги ҳисоботи эшитилди

2019-08-21 | Жамият

Жорий йилнинг 20 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида Ўзбекистон Респбликаси Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун хужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

 

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмитанинг экспертлар гуруҳи, Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Адлия вазирлиги ахбороти эшитуви давомида, вазирлик томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун хужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, тарғибот ишлари вазирликнинг туман бўғинлари ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан олдинги даврга нисбатан, яъни 2019 йил I ярмида 171 минг (2018 йил I ярмида 46,7 минг) тарғибот тадбирлари ўтказилганлиги ҳамда 3 баробарга кўпайганлиги таъкидланди.

Шунингдек, биргина нотариуслар томонидан 20 мингга яқин, Давлат хизматлари марказлари томонидан 100 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатиш жараёнида ҳам аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, аҳоли кўтараётган муаммоли масалалар, яъни миграция, моддий ёрдам, ер, уй-жой олиш, коммунал хўжалик, имтиёзлар, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий тарғибот жадаллаштирилганлиги, шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича алоҳида дастур тасдиқланганлиги ҳақида ахборот берилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг ўтган даврида давлат органлари вакиллари 79 мингдан ортиқ хонадонларга боришиб, ҳуқуқий маслаҳатлар беришган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 76 мингдан ортиқ манзилларда тарғибот тадбирлари ташкил қилиниб, бунда қонунчиликни оддий тилда тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолига 800 мингдан ортиқ нусхада буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклидаги материаллар тарқатилган.

Адлия вазирлиги ахборотига кўра, аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича ўтказиладиган “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” концепцияси тасдиқланган ва мазкур концепция асосида сўров келиб тушишига қараб, жойларда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Вазирлик томонидан фуқаролар кундалик ҳаётида асқотадиган ва фойдалана оладиган “Ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланма” тайёрланганлиги ва унда фуқаролик, мулк, меҳнат, таълим, солиқ ва оила қонунчилигига доир муҳим тушунчалар очиб берилганлиги тадбир давомида таъкидлаб ўтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тарғибот соҳасида замонавий ахборот технологиялари, жумладан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилганлиги, мисол учун телеграмдаги Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали фаолиятини янада такомиллаштирилиб, каналнинг рус, инглиз тиллари ва лотин алифбосидаги версиялари ташкил этилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий саводхонликни аниқлаш ва баҳолаш тизими – test.adliya.uz сайти ишлаб чиқилиб, ишга туширилганлиги, шунингдек, Буюк Британиянинг “Citizens advice” хизмати тажрибалари асосида турли ҳаётий ҳолатлар бўйича ҳуқуқий ечим таклиф этиладиган Аdvice.uz ҳуқуқий маслаҳат портали яратилиб, ишга туширилганлиги ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, болаларда кичик ёшданоқ қонунга ҳурмат руҳини тарбиялаш мақсадида “bolahuquqlari.uz” сайти яратилиб, 1 июндан ишга туширилганлиги ҳақида ҳам алоҳида таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига вазирлик томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган ҳаракатларни муносиб рағбатлантириш мақсадида танловлар ва викториналар ташкил этиш амалиёти ҳам йўлга қўйилганлиги, хусусан, “Ҳуқуқ соҳасини ёритувчи энг яхши журналист” ва “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловлари, “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови ташкил этилганлиги ҳақидаги батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда қайд этилишича, вазирлик томонидан “Медиа-саводхонлик ва fake-news: ҳуқуқ ва масъулият чегараси” деб номланган қўлланма ишлаб чиқилиб, ушбу масалада ОАВ ходимлари, журналистлар, блогерлар учун семинар ҳам ташкил этилган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган телекўрсатувлар (“Қонунчиликдаги янгиликлар”, “Менинг ҳуқуқим” ва б.) эфирга узатилиб келинётганлиги ҳақида ахборот берилди.

Тадбир якунида ҳуқуқий тарбияни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш, мазкур соҳада ижтимоий ҳамкорлик механизамларидан тўлиқ фойдаланиш тўғрисида тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться