Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қашқадарё вилоятида Август кенгашларининг вилоят ўқув-семинари ўтказилди
2019-08-21 | Таълим
Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Қарши шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида Қашқадарё вилояти халқ таълими тизими ходимлари учун янги ўқув йили олдидан Август кенгашларининг вилоят ўқув-семинари ўтказилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 6 августдаги “2019-2020 ўқув йили Август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 255-сонли буйруғи ва вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 8 августдаги 145-буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида "Таълимда ислоҳотлар: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик" шиори остида ташкил этилди.
Август кенгаши йиғилиши доирасида 28 та шўъбалар кесимида ўқув машғулотлари олиб борилди. Шўъбаларда 865 нафар тренер ўқитувчилар ва 154 нафар таълим муассасаси раҳбарлари иштирок этди. 22-24 август кунлари туман, шаҳарларда ўтказиладиган ўқув-семинарларга тренерлар тайёрланди.
Ҳар бир шўъбада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази томонидан тавсия этилган материаллар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, 2019-2020 ўқув йилида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.
Вилоят ўқув-семинарига вилоят ХТХҚТМОХМнинг раҳбар ва тренер ўқитувчилар ўзларининг долзарб маърузалари билан иштирок этишди ҳамда таълим тизимидаги янгиликлар ва ўзгаришларга алоҳида этибор қаратилди.
Шунингдек, 2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти, ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари, дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш, янги ўқув йилидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Вилоят халқ таълими бошқармасининг чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Ўқув-семинар иштирокчиларининг таклифлари, таълимда муаммо бўлиб турган масалаларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги