Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда
2019-08-19 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 672-сон Фармойишbга мувофиқ, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида хайрия ҳашари ҳамжиҳатлик билан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 672-сон Фармойишида умумхалқ ҳашарини ўтказишдан мақсад “Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини муносиб нишонланишига тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ёшларимизни ватанпарвар ва фидоий этиб тарбиялаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва тозалик, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш” эканлиги қайд этилган.
Ҳашарда вазирлик ходимлари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент фармацевтика институти, Нукус давлат педагогика институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Навоий давлат педагогика институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали фаоллик кўрсатишмоқда.
Эътиборлиси, Тошкент фармацевтика институти жамоаси институт ҳудудидан ташқари Миробод тумани, Сарикўл маҳалласида жойлашган “Ёпиқли ота” қабристонида ҳам ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлишмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги