Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳаллий ҳокимиятлар мактаб ҳудуди ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини таъминлаши лозим

2019-08-16 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги “Тузбозор” маҳалласида яшовчи нафақадаги ўқитувчи Ҳаким Пўлатов мурожаатномасини ўз ваколати доирасида ўрганиб чиқади ва тегишли давлат органларига масалани ҳал этиш учун юборади.

Ҳаким Пўлатов Facebook ижтимоий тармоғида мустақиллик йиллари давомида Бойсун туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби биносида бошқа ташкилотлар ноқонуний жойлаштирилганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам берилишини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 122-сонли фармойишининг 1-бандида Республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта-таълим, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига кўра умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлашлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимиятлардан қонунчилик нормаларини қатъий таминлашларини талаб қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться