Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Содиқ дўст” мусобақаси ғолиблари тантанали кутиб олинди

2019-08-16 | Жамият

Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерациясининг Омск шаҳрида ўтказилган “Содиқ дўст” мусобақаси ғолибларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа ғолиблари Мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ижро этилган дилгир оҳанглар садосида қарши олинди. Ғолиблар шарафига илиқ сўзлар айтилди.

Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида ўтказилган “Содиқ дўст” мусобақасида ҳамюртларимиз ишончли ҳаракат қилиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.

Мазкур мусобақада вакилларимиз қуроллардан нишонни мўлжалга олиш, 300 метрли тўсиқли йўлакдан ўтиш, Дог биатлон (индивидуал пойга) ва 1600 метр масофага (Дог биатлон) эстафеда югуриш шартларида ўз маҳоратларини кўрсатишди.

Эътиборли жиҳати шунда-ки, 1600 метр масофага (Дог биатлон) эстафеда югуриш шартида Ўзбекистон номидан қатнашган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Содиқ

Дилмуродов ўзининг “Клифт” лақабли хизмат ити билан рекорд ўрнатди. Гап шундаки, вакилимиз белгиланган масофани 5 дақиқаю 59 сонияда босиб ўтди. “Содиқ дўст” мусобақаси тарихида ҳали бундай кўрсаткич бўлмаган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться