Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумтаълим мактабларининг ёш китобхонлари тақдирланди

2019-08-15 | Таълим

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар қалбида инсоний фазилатларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш мақсадида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўғил-қизлар онгида китобхонлик маданиятини шакллантириш, шунингдек, миллий ва жаҳон адабиёти бўйича билимларини ошириш мақсадида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик-танлов уч босқичда ўтказилди. Жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтган саралаш ва ҳудудий босқичларида умумий ўрта таълим мактабларининг 4 мингга яқин 7-10-синф ўқувчилари иштирок этди.

Кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 14 август куни Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида ташкил этилди. Қизғин тарзда ўтказилган беллашувда жами 56 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ғолиблар 2 та шарт бўйича аниқланди:

1-шарт “Энг кўп китоб ўқиган жамоа викторинаси” деб номланди. Мазкур шартга кўра ўғил-қизларнинг ўзбек ва жаҳон адабиётига оид китобхонлик даражаси баҳоланди;

2-шарт “Бадиий қаҳрамонлар” деб номланди. Ушбу шартда жамоа иштирокчилари ўзлари хоҳлаган миллий ва жаҳон адабиёти бўйича қисқа театрлаштирилган саҳна кўринишини намойиш этди.

Кўрик-танлов ғолиблари, совриндорлари, номинация эгалари ҳамда иштирокчилар Халқ таълими вазирлиги томонидан I, II ва III даражали дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиб ва совриндорлари

1-ўрин

Сотиболдиева Маҳлиё

Наманган вилояти, Наманган тумани, 16-мактабининг 8-9-синф жамоаси

Мамазоитова Нилуфар

Абдулҳошимова Нозима

Холматова Маъсума

2-ўрин

Умаралиев Абдулборий

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, 70-мактабнинг 8-синф жамоаси

Абдулмазитова Нафиса

Имомалиева Лайло

Хаитбоева Моҳира

3-ўрин

Абруева Шоҳиста

Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, 51-мактабнинг 8-9-10-синф жамоаси

Ражаббоева Меҳрибон

Исомов Маликшоҳ

Абдуманнопова Парвина

“Энг зукко китобхон жамоа” номинацияси эгаси

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, 5-мактаб жамоаси

“Энг яхши театр саҳна кўринишини очиб берган жамоа” номинацияси эгаси

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, 43-, 47-мактаб жамоаси

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться