Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эълон

2019-08-13 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 459-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ички ишлар вазирлигининг  2018 йил 20 октябрдаги 286-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи талаблари асосида 2019/2020-ўқув йилида Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2019 йилнинг 15-17 август кунлари ўқишга танлов ўтказилмоқда.

Танловнинг ёзма иш (диктант) синовлари Ички ишлар вазирлигининг 1-сон Тошкент академик лицейида (Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-6 мавзеси, Гёте кўчаси, 54-уй) ҳамда умумжисмоний тайёргарлик синовлари Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли “Яккасарой спорт” мажмуасида (Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй) бўлиб ўтади.

Номзодлар белгиланган кунларда эрталаб соат 0700 да тегишли ҳужжатлари билан етиб келишлари лозим, ўз вақтида келмаган номзодлар учун алоҳида танловлар ташкил этилмайди.

Танлов жараёнлари бўйича ўтказиладиган синовларни бошланиш вақти ва натижалари ҳамда танлов бўйича номзод билиши зарур бўлган барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг maktabmvd.uz веб сайтида ёритиб борилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться