Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик ривожида ким ёки нима ғов бўлмоқда?

2019-08-12 | Иқтисодиёт

Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда? Тадбиркорлик ривожида ким ёки нима ғов бўлмоқда? Соҳадаги камчиликларни бартараф этиш учун нималар қилиш керак?

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорлар билан учрашувида ана шу каби саволларга жавоб берилди.
 
Бугунги кунда мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат самарасида мазкур соҳа миллий иқтисодиётимизнинг чинакам таянчига айланмоқда. Муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга чинакам кўмак бериш мақсадида Президентимизнинг жорий йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилди.
 
Фарғона вилоятида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш ва аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 5 мингга яқин янги кичик бизнес субъекти ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 28 мингтага етди. Кичик бизнес субъектларининг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 70 фоиз, саноат маҳсулоти ҳажмида 40 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотида 97 фоиз, киритилган инвестицияларда 64,1 фоизни ташкил қилмоқда. Вилоятда экспортнинг 80 фоизи айнан кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 триллион 368 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, кредитлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 марта ортди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 29 минг 346 та фуқаро ва тадбиркорга 455,6 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
 
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ва 15 та кичик саноат зоналари фаолияти йўлга қўйилди. Шу кунгача “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига қиймати 180 миллион доллар бўлган 94 та лойиҳа жойлаштирилди. Лойиҳалар асосида 5 минг 880 та янги иш ўрни яратиш белгиланган.
 
Шундай бўлса-да, шаҳар ва туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга, қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилувчи баъзи бир ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мазкур учрашувда ана шулар хусусида сўз борди, уларни қийнаётган муаммолар ўртага ташланди.
 
Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини эшитди, аксариятини шу ернинг ўзида ҳал қилиб берди. Муаммолар асосан тадбиркорлар учун банк кредити, жой, ер, газ, электр ва сув таъминоти масалаларида бўлди.
 
Учрашувда вилоят ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати ўқиб эшиттирилди. Эндиликда вилоятда ҳар шанба куни вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилади, ҳафтанинг бошқа кунлари эса шаҳар ва туманларда учрашувлар белгиланади.
 

М.СУЛАЙМОНОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться