Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХТВ халқ таълими тизимида ДХШ лойиҳаларини таклиф этади

2019-08-12 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун сармоядорлар ўртасида танловлар эълон қилди.

Вазирлик ўз расмий сайтида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 27 та эълонни чоп этди. Лойиҳалар юртимизнинг 8 вилоятида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилади.

Лойиҳаларнинг 5 тасида бўш ер участкаларида спорт мажмуалари, шунингдек 22 тасида эса нодавлат умумий таълим муассасаларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Танлов талабларига кўра, ДХШ объектлари ғолибларга эълонда кўрсатилган муддатга қадар беғараз фойдаланиш учун тақдим этилади.

Лойиҳалар доирасида ҳамкорлар ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган бир гуруҳ ўқувчиларни ўқитиш, биноларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда мактабларнинг моддий-техник базасини янгилаш бўйича мажбуриятларни қабул қилиши керак. Шу билан бирга, лойиҳа ҳамкори битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектининг асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиши шарт.

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркор ва сармоядорлар жорий йилнинг 12 сентябрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

 

Объект

Эълон берилган санаси

Ҳудуд

Манзил

ДХШ тури

Майдони

1

171-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Тошкент шаҳри

М.Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси, 153 уй.

Мавжуд спорт майдончасида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

6411 кв.м.

2

237-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Тошкент шаҳри

Сергели тумани, Мирза Хайдар кўчаси, 17 уй

Мавжуд спорт майдончасида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

8645 кв.м.

3

11-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Андижон вилояти

Асака тумани, Курама МФЙ, 47 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

730 кв.м.

4

21-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Андижон вилояти

Булоқбоши тумани, Навоий МФЙ, Тафаккур кўчаси, 19 уй.

Бинонинг фойдаланилмасдан бўш турган бир қисми асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

324 кв.м.

5

28-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Андижон вилояти

Хожиобод тумани, Навоий МФЙ, Навоий кўчаси, 3 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони ва бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

4468 кв.м.

6

29-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Андижон вилояти

Асака тумани, Арғин кўчаси,
223 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

10000 кв.м.

7

37-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Андижон вилояти

Пахтаобод тумани, Юқори МФЙ

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони ва бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

5771 кв.м.

8

4-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Жиззах вилояти

Шароф Рашидов тумани, Жиззахлик МФЙ, А.Навои кўчаси, 100 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида очиқ спорт комплексларни ташкил этиш

3000 кв.м.

9

14-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Жиззах вилояти

Шараф Рашидовского туманиа, Кангли МФЙ, Кангли кўчаси

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида очиқ спорт комплексларни ташкил этиш

 

 

2000 кв.м.

10

44-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани, МФЙ Дўстлик, Мустақиллик кўчаси

Мавжуд спорт майдончаси асосида очиқ ва ёпиқ спорт комплексларни ташкил этиш

7000 кв.м.

11

45-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани, Мирзабулоқ МФЙ, Хонақох қишлоғи

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида очиқ ва ёпиқ спорт комплексларни ташкил этиш

2955 кв.м.

12

Детский центр "Баркамол авлод"

29.07.2019

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани, Самарқанд МФЙ, Қурувчилар кўчаси

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида турли йўналиш бўйича ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш

1700 кв.м.

13

32-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Наманган вилояти

Учқўрғон тумани, Истиқбол МФЙ, Андижон кўчаси, 55 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони ва бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

1260 кв.м.

14

39-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Наманган вилояти

Норин тумани, Хўжақўрғонча МФЙ,
Мустақиллик кўчаси, 1 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

 

9000 кв.м.

15

65-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Наманган вилояти

Поп тумани, кўчаси, Пилот Боғ

Фойдаланилмасдан бўш турган бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

1208 кв.м.

16

3-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Қашқадарё вилояти

Косон тумани, Жиззалик МФЙ, Ибн Сино кўчаси

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони ва бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

12834 кв.м.

17

51-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Қашқадарё вилояти

Дехқонобод тумани, Месит МФЙ, А.Навоий кўчаси

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

13097 кв.м.

18

70-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Қашқадарё вилояти

Дехқонобод тумани, Истиқлол МФЙ, М.Улуғбек кўчаси

Фойдаланилмасдан бўш турган бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

3500 кв.м.

19

77-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Қашқадарё вилояти

Дехқонобод тумани, Нодира МФЙ

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

4002 кв.м.

20

1-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Фарғона вилояти

Риштон тумани, Марказ МФЙ, Ар-Рошидоний кўчаси, 168 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

1000 кв.м.

21

20-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Фарғона вилояти

Риштон тумани, М.Топиволдиев МФЙ, Тўқимачи кўчаси,
14 уй

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони ва бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

2000 кв.м.

22

58-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Фарғона вилояти

Риштон тумани, МФЙ Ариқ Бўйи

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони ва бино асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

3500 кв.м.

23

12-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Самарқанд вилояти

Нуробод тумани, Оқсой МФЙ, Уйругул

Бўш турган мактаб асосида мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги объектларни ташкил этиш

2200 кв.м.

24

11-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Сурхондарё вилояти

Термиз ш., А.Навоий кўчаси 19-уй

Мавжуд спорт майдончаси асосида очиқ ва ёпиқ спорт комплексларни ташкил этиш

8288 кв.м.

25

14-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Сурхондарё вилояти

Дехқонобод туманиа, Жомий МФЙ,
Софи Оллоёр кўчаси

Фойдаланилмасдан бўш турган ер майдони асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

7331 кв.м.

26

26-умумтаълим мактаби

29.07.2019

Хоразм вилояти

Урганч ш., Бинокор МФЙ, Ал-Беруний кўчаси, 215-уй

Мавжуд спорт майдончаси асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

7395 кв.м.

27

Халқ таълими бўлими маъмурий биноси

29.07.2019

Хоразм вилояти

Урганч тумани, Мустақиллик кўчаси, 35 уй

Бинонинг фойдаланилмасдан бўш турган бир қисми асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш

1109 кв.м.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться