Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикаси Элчиси билан учрашув
2019-08-12 | Сиёсат
2019 йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кан Чжэ Квон билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон - Жанубий Корея кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 6-9 августдаги Корея Республикасига ташрифининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан қайд этилди.
ТИВдаги учрашувда сиёсат, парламентлараро ҳамкорлик, фармацевтика, тиббиёт, таълим ва маданият соҳаларида бўлажак қўшма тадбирларни ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги