Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон Элчиси билан учрашув
2019-08-09 | Сиёсат
2019 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сантош Джа билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма инвестицион лойиҳаларда Ҳиндистон томони иштирок этишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ҳиндистон вакилларининг 2019 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этишига қизиқиш билдирилди.
Шунингдек, учрашувда турли даражалардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги