Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълимда "Коррупциясиз соҳа" лойиҳаси амалга оширилади

2019-08-09 | Жамият

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси коррупцияга қарши курашиш бошқарма прокурори Сардор Маманов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Базаров, шунингдек, ЎзДЖТУ профессор ўқитувчилари ва раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Ғ. Рахимов очиб берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Б. Матмуратов сўзга чиқиб, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янги таркиби, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилиши каби масалалар хусусида маълумот берди.

У олий таълим соҳасидаги энг катта доимий муаммоларни санар экан, улар қаторида аввало ўқитувчиларнинг билими етарли эмаслиги, талаба-ёшлар орасидаги одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, коррупция туришини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси коррупцияга қарши курашиш бошқарма прокурори Сардор Маманов ҳам сўнгги йилларда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш йўлида қатор ишлар қилнганлиги, шу билан бирга бу борада салмоқли ишлар қилиш вазифаси бугунги куннинг ҳар бир фуқаросига тааллуқли эканлигини таъкидлади ва бир қатор мисоллар келтириб ўтди.

Тадбир якунида ЎзДЖТУ Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири Нилуфар Джураева сўзга чиқиб, университетдаги бу борада қилинаётган ислоҳотларни санаб ўтди ва бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться