Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қуролли Кучлар академиясига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти элчиси ташриф буюрди

2019-08-08 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, элчи Жон Макгрегор билан учрашди.

Тадбирда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, уни жадаллаштириш борасида фикрлар алмашинди. Учрашув давомида Қуролли  Кучлари академияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасида тадбирлар режаси имзоланди.

Жаноб элчи Жон Макгрегор даврага “Ассалому алайкум”, дея кириб келди ва ўз нутқини ўзбек тилида ўқиди.

– Икки йилга мўлжалланган ушбу лойиҳа асосан ҳарбий таълимга йўналган, – деди элчи Жон Макгрегор. – Белгиланган муддат ичида ўзбекистонлик курсантлар хориж тажрибаси билан таништирилиб борилади. Жорий йилнинг октябрь ойида минтақавий хавфсизликка бағишланган йирик халқаро анжуман, декабрда эса киберхавфсизлик мавзусида тренинг машғулоти ўтказиш режалаштирилган.

Меҳмонлар, шунингдек, Қуролли Кучлари академияси фаолияти, музейи билан танишдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться