Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатилмоқда
2019-08-08 | Иқтисодиёт
“Ўзстандарт” агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда экспортёр корхоналарда стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва карантин соҳаларида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар ҳамда бу борадаги янгиликларни ишлаб чиқарувчиларга етказиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Учрашувда экспортёр корхона раҳбарларига маҳсулотларнинг сифатини ошириш ҳамда жаҳон бозорларига олиб чиқишда стандартлаштириш, сертификатлаштиришга оид зарур маълумотлар берилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги