Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради
Давлат солиқ қўмитаси жамоаси Асака тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Абдувохидов Рахим Абдужалиловичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Р. Абдувохидов 1990 йилдан буён солиқ идораларида турли лавозимларда қарийб 30 йил давомида фаолият олиб борган. Жумладан, Фарғона вилоятининг Сўх, Ёзёвон, Охунбобоев ва Фарғона туманлари, Андижон вилоятининг Бўз тумани давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи лавозимида ишлаган. Асака тумани давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи лавозимида эса 2018 йил 20 декабрдан буён ишлаб келаётган эди.
У ўзининг садоқати, ишончи ва тинимсиз ҳаракати билан барча ғайратини ишга солиб, давлат солиқ хизмати органларини ривожлантиришга ҳисса қўшди.
Рахим Абдужалилович ҳақидаги илиқ хотиралар юракларимизда мангу мухрланиб қолади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси