Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қулай инвестиция муҳити тараққиётга хизмат қилади

2019-08-07 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада тижорат банкларининг ўрни беқиёс. 

Банкларнинг бизнес фаолиятини энди ташкил этмоқчи бўлганларга яқиндан ёрдам бериб, молиявий кўмак кўрсатаётгани натижасида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган, ишлаб чиқариш цехи ёки хизмат кўрсатиш шаҳобчасини очиб қўшимча даромад манбаига эга бўлаётганлар сафи ортмоқда. 

Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳам фаол иштирок этиб, ўз сармояларини иқтисодиётнинг етакчи соҳаларини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирган. 

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлашни янада кенгайтириш энг муҳим ва устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилган. 

ТИФ Миллий банки ҳам мазкур йўналишда кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, банкнинг Инвестиция департаменти таркибида Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш Маркази, ҳудудий бўлимларда Инвестиция маркази шўъбаси фаолияти йўлга қўйилгани соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этаётир. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ва Марказий банк томонидан берилган топшириқлар, шунингдек, Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларга янада қулайлик яратиш мақсадида марказ шўъбалари замонавий талабларда жиҳозланди. 

Банкнинг Жиззах вилояти бўлимидаги марказда 2019 йил март ойи бошидан буён 60 дан ортиқ мижозларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Инвестиция кредитлари яъни турли соҳалар бўйича халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган кредитлар бўйича қилинган мурожаатларга ўз вақтида ечим топилди. 

Марказга ташриф буюрган мижозларга хорижий валютада ажратилиши белгиланган кредитлар бўйича тўлиқ тушунчалар яъни, кредит фоизи, кредит берилиш муддатлари, кредит бериш шартлари, кредит бўйича таъминотга қуйиладиган талаблар бўйича батафсил маълумот берилди. Хорижий валютада кредит олиш истагини билдирган мижозларнинг аксарият мурожаати қаноатлантирилди. 

2019 йилнинг ўтган даврида 16 та мижозга жами 18,4 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан узоқ муддатли хорижий валютада кредитлар ажратилган. Ушбу маблағ асосан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий ускуналар сотиб олишга хамда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси учун асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилган. 

Айни пайтда банкнинг вилоят бўлими мижозлари хорижий молия институтлари томонидан таклиф этилган 15 турдаги кредит маблағларидан кенг фойдаланмоқда. Эътиборлиси, мижозларнинг хорижий валютадаги кредитларга бўлган талаби кундан кун ортмоқда. Бу вилоятга турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун инновацион технологиялар, асбоб-ускуналар кириб келишига хизмат қилаётир. 
 

М.МАНСУРОВ,
ТИФ Миллий банки 
Жиззах вилояти бўлими
Инвестиция фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни 
бошқариш маркази шўъбаси мудири

Манба: ЎзА

Поделиться