Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда янги технологиялар асосида шоли етиштирилади

2019-08-06 | Технологиялар

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Tong Yang Moolsang компаниясининг замонавий машиналари ёрдамида шолини кўчат усулида етиштириш йўлга қўйилади.

Янги технология орқали ҳосилдорлик ошиши, вегетация даври қисқариши, 70-75 фоизгача уруғдан иқтисод қилиниши, 20-25 фоизгача сувдан унумли фойдаланишга эришилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шоличилик илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистондаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси KOPIA маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-дала семинарида қайд этилди.

Айни пайтда Кореядан “TYM” (Tong Yang Moolsang) компаниясининг қўлда итариб, шунингдек, RF-48 ва устига миниб бошқариладиган РRO600V русумли кўчат экиш машиналари келтирилиб, шоли етиштириш технологиясини механизациялаш йўли билан такомиллаштириш ва юқори ҳосил олишга қаратилган эксперемент олиб борилмоқда.

- Дунё аҳолисининг аксарияти гуруч истеъмол қилади, хусусан Ўзбекистонда ҳам бу маҳсулотга бўлган талаб катта. Шу боисдан Ўзбекистон учун шолини самарали усулда етиштириш ниҳоятда зарур. Кореядаги энг илғор технологияларни жорий этиш, шолининг янги навларини яратиш ва уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш мутахассисларнинг малакасини ошириш бориш борасида ҳамкорлик ишларини амалга оширмоқдамиз, дейди Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси KOPIA маркази раҳбари, профессор Ан Хи Сунг.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Маъсуд Сатторовнинг билдиришича, ҳозирги тажрибада 1 гектар майдонга ўртача 12 соат ичида шоли экилаётган бўлса, эндиликда қўлда бошқариладиган машиналар ёрдамида 1,5-2 гектаргача, миниб бошқариладиган машиналарда эса ўртача 7-8 гектаргача майдонда шоли экиб, юқори самарадорликка эришилиши кутилмоқда. Шолини кўчат усули билан етиштириш анъанавий уруғдан экиб етиштириш усулга қараганда кўп жиҳатдан афзалликлари мавжуд. Ҳозирги пайтда ер юзида шоли ҳосилининг 95 фоизидан ортиғи фақат кўчат усулида етиштирилмоқда.

Жорий йилда республика бўйича жами 114 минг гектарга шоли экиш режалаштирилган, шундан 57,9 минг гектари асосий экин сифатида ва 56,1 минг гектар ғалладан бўшаган майдонларни ташкил этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться