Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Элчиси билан учрашув

2019-08-06 | Сиёсат

2019 йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сантош Жа билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги можарони ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг саъй-ҳаракатлари, ушбу мамлакатда турли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон томони Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини бошлаш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий лойиҳаларга юқори баҳо берди.

Ҳиндистон Элчиси Афғонистонни минтақавий лойиҳаларга кўпроқ жалб қилишнинг муҳимлиги тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бу жараён жорий йил январ ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ҳиндистон - Марказий Осиё” мулоқотида Афғонистон томонининг иштироки мисолида яққол ўз аксини топди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться