Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро молекуляр аллергология маркази мутахассислари Наманганда болаларни кўрикдан ўтказдилар

2019-08-05 | Соғлиқни сақлаш

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология марказининг Клиник тадқиқотлар бўлими мутахассислари Эльнара Исмаилова ва Нодира Алимова Наманган шаҳрида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Наманган шаҳридаги вилоят болалар шифохонасида турли хилдаги аллергик, нафас олиш йўллари ва тери касалликлари билан хасталанган 30 нафар болажонлар кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли маслаҳатлар берилди. 23 нафар бемордан биоматериал (қон) олинди, шунингдек ҳар бир беморнинг аллергик касалликлар бўйича шикоятлари бўйича ёзма сўровнома ўтказилди. Олинган биоматериаллар қайта ишланиб, махсус совуткич-сумкага жойланиб, ўша куннинг ўзида Тошкентга жўнатилди.

Мазкур тадбир юртимизда молекуляр аллергологияни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган вазифалар доирасида муайян ҳудуддаги аҳолининг сенсибилизация профилини аниқлаш мақсадида ўтказилди. Клиник кўрик ва анкеталаш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган халқаро ISAAC сўровномасида фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Танлаб олинган 23 бемор умумий сони 282та бўлган аллерген кўрсаткичларнинг кенг спектридан иборат ALEX MADx аллергочипларини қўллаган ҳолда молекуляр диагностикадан ўтадилар. Болаларнинг ота-оналари мазкур муолажалар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобдан бажарилишини тушунтирдилар.

Бугунги кунда Халқаро молекуляр аллергология маркази Италия ишлаб чиқарилган энг сўнгги авлод VPPS 2010 замонавий гул чанги қопқонларини юртимиз шаҳарларида ўрнатиш ишларини жадал олиб бормоқдалар. Мазкур ўрнатилган гул чанги қопқонлари ёрдамида 80 км радиус доирасидаги ҳавода тарқалган чанглар тўғрисида маълумотлар олинмоқда. Бундан ташқари ушбу гул чанги қопқонларининг тўлақонли ишга тушганидан сўнг олинган маълумотлар Европа гул чанги мониторинги жамиятининг махсус порталида (www.polleninfo.org сайтида) доимий равишда жойлаштириб борилади.

Таъкидлаш жоизки, Халқаро молекуляр аллергология маркази Аэробиологик мониторинг бўлими 5 нафар ходимлари гул чанги қопқонлари билан ишлаш ва гул чангларини турларини ўрганиш мақсадида 2019 йил 22-27 январь кунлари Вена тиббиёт университети (Австрия)га стажировка мақсадида бориб, ўрганиб келинган тажрибаларини қўллаган ҳолда ҳозирги вақтда Халқаро молекуляр аллергология марказида аэробиологик мониторинг лабораториясида иш олиб боришмоқда. Унда ҳаводаги аллергенлар турларини, аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторингини ва чанглатиш прогнозини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться