Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВда учрашув

2019-08-02 | Сиёсат

2019 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов АҚШ Давлат департаментининг Европа, Евроосиё ва Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериш бўйича координатори Джеймс Куликовски билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ алоқаларининг юқори суръатда эканлиги ва 16-23 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШга амалга оширган ташрифининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланганидек, мазкур ташриф якунлари турли соҳаларда икки томонлама муносабатларини янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини кўриб чиқишга имкон берди.

Шунингдек, иқтисодий ва технологик модернизация, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди доирасида молиявий ёрдам кўрсатиш орқали Орол экологик фожиаси оқибатларини юмшатишда ҳамкорлик қилиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться