Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов Сирдарёда аҳоли билан учрашди

2019-08-02 | Жамият

1 август куни Адлия вазирлиги раҳбариятининг Сирдарё вилоятида сайёр қабули бошланди.

Вилоят адлия бошқармасининг хабар беришича, режага мувофиқ Гулистон туманидаги "Орол неъматлари" фермер хўжалиги дала шийпонида адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқуловнинг сайёр қабули ташкил этилди. Қабулда Гулистон тумани ҳамда Гулистон шаҳри аҳолиси вакилларининг мурожаатлари тингланмоқда. Гулистон туманилик тадбиркор Маъруф Суяровнинг нон цехи бор, аммо, туманда тез-тез свет ўчиши орқасидан маҳсулотлар айниб, ишлаб чиқариш тўхтаб қоляпти.

- Адлия вазири ўринбосарининг сайёр қабулида ўз муамоимни айтиб, ёрдам сўрадим, вилоят электр таъминот корхонаси раҳбари ваъда берди, ваъдасида туради, деган умиддаман, - дейди тадбиркор. - Чироқ ўчиб турса тадбиркорлик ривожланмайди, инвесторлар келмайди, турмуш фаровон бўлмайди.

Қабул жараёнида давлат хизматлари буйича мурожаат қилган фуқаролар шу ернинг ўзида қабул қилиниб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Гулистон шаҳар 1-мавзе Увайсий кўчасида яшовчи Муяссар Тиловолдиева ҳамда Мустақиллик кўчасида яшовчи Бибиражаб Матчоновалар снос, йўл ҳамда электр таъминоти масаласида келишган. Адлия вазири ўринбосари қабулда уларнинг мурожаатларини диққат билан тинглади ва муаммо юзасидан ўрганиш ўтказилиши, натижасига қараб ҳал этиш чораси кўрилишини маълум қилди.

- Жуда кўп жойларга мурожаат қилдик, хеч ким бизни юзма юз қабул қилмаган эди. Минг рахмат адлияга, шулар туфайли ҳақ-ҳуқуқимизни танияпмиз, талаб қиляпмиз, - дейди Муяссар Тиловолдиева.

Боёвут туманилик бир гуруҳ мурожаатчи аёллар маҳаллада ичимлик суви муаммоси мавжудлиги, йул муаммоси хакида гапириб, амалий ёрдам сурашди. Бу мурожаатни қаноатлантириш бўйича  бўйича Боёвут туман ҳокимлиги ҳамда туман адлия бўлимига вазифа юкланди.

Шу куннинг ўзида соат 15-00 да Ховос туман темирйўлчилар маданият саройида Ширин ва Янгиер шаҳарлари ҳамда Ховос тумани аҳолиси учун сайёр қабул бошланди.

Қабулга иккита шаҳар ва битта тумандан 200 нафарга яқин мурожаатчилар ташриф буюрдилар. Улар навбат билан қабул қилинди.

- Мурожаатларнинг кўпроғи  уйлар бузилиши ва компенсация тўланмаганлиги, ичимлик суви ва йўл таъмири бўйича бўляпти, - дейди Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи С.Ўрмонов. – Шу билан бирга банк кредитларини олиш, кредитларни тўлаш бўйича муаммоси бор фуқаролар ҳам келишган. Қизиғи шундаки, баъзи кредит сўраб келган фуқаролар маблағни қайси соҳага йўналтириш ва фойда олиш, тадбиркорлик субъектини  юритиш  ҳақида умуман билимга эга эмаслар. Бу борада уларга тумандаги Бандлик маркази, “Тадбиркор аёллар”уюшмасига мурожаат қилиш ва аввломбор, тадбиркорлик бўйича кўникма ҳосил қилиш тўғрисида тавсиялар берилди.

Адлия вазирлиги раҳбариятининг сайёр қабули эртага Оқолтин тумани ҳокимлигида Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманлари аҳолиси учун соат 9-12 гача, соат 15-18 гача Сирдарё тумани ҳокимлигида Сирдарё ва Сайхунобод тумани аҳолиси учун ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться