Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек ва беларусь ижодкорларининг учрашуви

2019-08-01 | Маданият

Ўзбекистон Бадиий академияси ахборот хизмати маълумотига кўра, айни пайтда Беларусь Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов улуғ шоир бобомиз Алишер Навоий бюсти очилишига бағишланган тантанали тадбир доирасида ҳайкалтарош Максим Макаревич билан учрашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи арафасида Минск шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бюсти очилган эди.
Ушбу ижодий иш муаллифи – ёш беларус ҳайкалтароши Максим Макаревич. Максим Александрович 1990 йилда Минск шаҳрида туғилган. Алексей Глебов номидаги Минск давлат рассомлик коллежи ҳамда Беларусь давлат санъат академиясини ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича тамомлаган. 2017 йилда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича Беларусь Президенти махсус фондининг стипендиати бўлган.

Шуни таъкидлаш керакки, беларуслик мусаввир ва ҳайкалтарошлар, фотоусталар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилаётган халқаро биенналелар, тасвирий санъат фестиваллари, фотокўргазмаларда мунтазам қатнашиб келади. Айни пайтда юртимиз мўйқалам соҳибларининг ижод намуналари ушбу мамлакатнинг санъат мухлислари томонидан юксак қадрланади. Беларусь Республикасида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиши доирасида ташкил этилган юртимиз тасвирий ва амалий санъатига доир кўргазма бунинг яна бир ёрқин далилидир. 

Ўзбек ва беларусь ижодкорларининг учрашуви давомида санъат аҳли ўртасидаги маданий-маърифий мулоқотлар халқларимизни рассом ва ҳайкалтарошлар, фотомусаввирлар, ҳунармандлар, дизайнерларнинг энг сара ишлари билан таништиришда, дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланишида асосий омил экани таъкидланди. 

 

Н.УСМОНОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться