Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбек разведкачилари Ҳиндистонда!
2019-07-31 | Жамият
2015 йилдан буён ўтказилаётган «АрМИ-2019» халқаро армия ўйинларининг “Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақасида иштирок этиш учун Ҳиндистонга йўл олган ўзбек разведкачилари ҳам сўнгги тайёргарликлардан ўтмоқда.
Таъкидлаш керакки, “Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақаси бу йил Ҳиндистоннинг Ражастхон штати Жайсалмер шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада юртдошларимиз Ҳиндистон, Россия, Хитой, Арманистон, Қозоғистон, Зимбабве ва Белорусь Республикалари жамоалари билан куч синашади.
“Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақасида иштирокчилар суқилиб кириш ва пистирма, махсус разведкачи курси, разведкачи тўсиқларидан ўтиш, ўқотар қуролдан якка ва гуруҳ таркибда отиш, эвакуация ва жойлашув каби бешта шартни бажаришади. Шу боис ҳарбийларимиз мусобақа бўлиб ўтадиган жойларни ўрганиш ишларини ҳам олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, «АрМИ-2018» халқаро армия ўйинларининг “Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақасида Ўзбекистон жамоаси Россия ва Хитой жамоаларидан кейин фахрли 3-ўринни эгаллаган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги