Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ДХА огоҳлантиради: қўшимча ҳужжатлар талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади.

2019-07-31 | Жамият

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинади.

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш, фуқароларнинг тегишли ҳужжатларни олишда сансалорликни олдини олишни мақсад қилган.

Бугунги кунда ушбу йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилган. Масалан, айнан Агентлик ташаббуси билан, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан бериладиган маълумотномалар сўралиши бекор қилинди. Ушбу турдаги маълумотлар идоралараро алоқа орқали сўраб олиниш тартиби жорий қилинди.

Бу турдаги қулайликларни давом эттириш мақсадида навбатдаги ҳужжатлар бекор қилинмоқда. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ–4193-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори билан асос солинган.

Унга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан

  • жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари;
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар;
  • солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
  • тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланган.

Мазкур қарор билан фуқароларга уларнинг ижтимоий ҳаётида катта қулайликлар яратилди. Мисол учун, жорий йилнинг 6 ойи давомида Давлат хизматлари марказларига фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича 312 555 нафар фуқаро мурожаат қилган. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун фуқарога камида икки маротаба мурожаат этиши лозим эди (ариза бериш ва тайёр ҳужжатни олиб кетиш учун). Бу эса, ўз навбатида, ортиқча вақт ва молиявий харажатларни талаб қилар эди.

Эндиликда ушбу ҳужжатлар ваколатли органлардан фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилиши назарда тутилмоқда. Яъни идоралар ўзаро алоқа воситалари орқали ушбу маълумотномаларни талаб қилиб олади, фуқароларни бу бўйича оввора қилишга чек қўйилади!

Ушбу ҳужжатларни талаб қилиш, бир қарашда арзимас ҳолат бўлиб кўринса-да, аммо фуқаролар учун оворагарчиликларни келтириб чиқарарди. Умуман олганда, энди 6 ойда бир миллионга яқин фуқароларимиз вақтларини ортиқча қоғозлар ортидан юришгамас, балки ўзлари учун муҳим бўлган ишларга бағишлаши мумкин.

Юқоридагиларга асосан 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан ушбу маълумотларни талаб қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215(5)-моддасига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб эътироф этилиб, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни маъмурий жавобгарликка тортишга асос ҳисобланади.

Азиз фуқаролар, агар давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида Сиздан юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар талаб этилса, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч рақами, ёки @davxizmataloqa_bot телеграмдаги қайта алоқа ботимизга мурожаат этишингиз сўраб қоламиз.

Манба: Давлат хизматлари агентлиги

Поделиться