Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Прокурорларнинг протестига асосан жиноят иши билан боғлиқ 835 суд қарори қонунга мувофиқлаштирилган

2019-07-30 | Жамият

Фуқаролик ишлари бўйича судларда эса бу рақам 710, иқтисодий судларда 378, маъмурий судларда 445 тани ташкил этган.

Бош прокуратурада бўлиб ўтган брифингда суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
 
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2019 йилнинг 6 ойида 18 минг 745 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари мазмунан кўриб чиқилган. Шундан 14 минг 733 нафар шахсга нисбатан 11 минг 33 жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган.
 
Айблов ҳукми чиқарилган шахсларнинг 25,7 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 74,3 фоизига бошқа турдаги жазолар тайинланган.
 
333 нафар шахс жиноят содир этганликда айбсиз, деб топилиб, оқланган. Шундан, 75 нафар шахс бевосита прокуратура органлари ташаббуси билан реабилитация қилиниб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
 
Прокурорларнинг протестига асосан 835 суд қарори қонунга мувофиқлаштирилган.
 
Фуқаролик ишлари бўйича судларда эса рақам 710, иқтисодий судларда 378, маъмурий судларда 445 тани ташкил этган.
 
Прокуратура органлари томонидан 4 минг 131 жиноят иши қўзғатилган. Шундан 2 минг 870 жиноят иши тамомланган. 2 минг 173 та жиноят иши судга юборилган.
 
164 қотиллик жинояти содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 27,5 фоизга камайган. Ушбу турдаги жиноятларнинг иккитаси фош этилмасдан қолган.
 
Тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жами 2 триллион 115 миллиард сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланган. Тергов жараёнида унинг 94,1 фоизи ундирилган.

Манба: ЎзА

Поделиться