Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Беларусь: Икки томонлама ҳамкорлик янги поғонага кўтарилмоқда
2019-07-30 | Туризм
29 июль-2 август кунлари Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь республикалари ҳудудлари форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аққулов бошчилигидаги делегация вакиллари Беларуснинг йирик саноат корхоналари касаба уюшмалари ва туристик фирмалари раҳбарлари билан учрашишди. Учрашув давомида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳамда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди муҳокама этилди.
Шунингдек, тадбирлар доирасида “Ўзбекистон ва Беларусь республикалари ўртасида маданий-гуманитар, ахборот-коммуникацион ва илмий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги конференсия, шунингдек буюк ўзбек мутафаккири Алишер Навоий бюст ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги