Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат статистика қўмитаси вакили гендер статистикаси бўйича ҳудудий конференцияда иштирок этди
2019-07-30 | Жамият
Давлат статистика қўмитаси Йиғма-ахборот ишлари бошқармаси бошлиғи Хуршид Жураев 2019 йилнинг 25-26 июль кунлари Тбилиси шаҳрида (Грузия) бўлиб ўтган “Гендер статистикаси: кузатув муаммолари ва имкониятлар" мавзусидаги ҳудудий конференцияда иштирок этди.
Мазкур конференциянинг иштирокчилари Марказий Осиё (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон), Шарқий Европа ва Кавказ (Молдова, Украина, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Грузия) мамлакатлари вакиллари, шунингдек, БМТ-Аёллар, Евростат ва бошқа халқаро ташкилотлар экспертлари бўлди.
Конференциянинг асосий мақсади, гендер статистикаси бўйича миллий ҳамда халқаро сиёсат бўйича мажбуриятларни самарали равишда мониторинг қилиш, гендер маълумотларидаги камчиликларни бартараф этиш, сифатли ва таққосланадиган маълумотларни тайёрлашни таъминлашдан иборат. Шунингдек, расмий гендер статистикасини тарқатиш алоқалар сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.