Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳунармандчилик фестивалида 72 давлатдан 200 дан зиёд ҳунарманд қатнашади

2019-07-30 | Маданият

Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида I Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Ҳозирда мазкур санъат байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон “Ҳунарманд“ уюшмаси маълумотига кўра, фестивалда 72 давлатдан 200 дан зиёд ҳунарманд қатнашади. Шунингдек, меҳмон сифатида хорижлик давлат арбоблари, ҳунармандчилик йўналишидаги ташкилотлар раҳбарлари, соҳа олимлари, журналистлар иштирок этади.
 
Фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари“ мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилади.
 
Қўқон шаҳрида қурилаётган меҳмонхоналарнинг 3 таси фойдаланишга тайёр бўлди. Бешта объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Ҳозирда 30 уй меҳмонхонаси ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
 
Фестивалда мамлакатимизнинг деярли барча туманларидан ҳунармандлар иштирок этади. Улар 34 йўналишда ўз маҳоратини намойиш этади.
 
Фестивалнинг хорижлик иштирокчилари 9-10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида кутиб олиниб, Қўқон шаҳрига кузатилади.
 
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятлари аэропортлари ва темир йўл вокзалларида доимий навбатчилик ташкил қилинган. Вилоят ҳокимлиги томонидан меҳмонларни кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилган. Буларнинг барчаси илк халқаро фестивални юксак савияда, кўтаринки руҳда ўтказишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
 

Н.УСМОНОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться