Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда бутун дунё блогер ва инфлюенсерлари жам бўлади

2019-07-29 | Туризм

Жорий йил 22 августдан 27 августга қадар Ўзбекистонда “Word Influensers Congress” – I халқаро инфлюенсерлар конгресси бўлиб ўтади.

Туризм соҳасидаги ғоя ва етакчи усулларни муҳокама қилиш учун юртимизга бутун дунёдан энг машҳур блогерлар, инфлюенсерлар ва ОАВ вакиллари ташриф буюради.
 
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва ташқи ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳар, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоят ҳокимликлари томонидан ташкил этилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, тадбир дастуридан иштирокчилар тақдимотлари, анжуманлар, бизнес учрашувлар, шунингдек, Word Influensers Congress – 2019 тақдирлаш маросими ўрин олган. Шунингдек, конгресс меҳмонлари Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳатда иштирок этади, бу уларга “Буюк ипак йўли“да асрлар давомида шаклланган анъанавий меҳмондўстликка гувоҳ бўлиш имконини беради.
 
Конгресснинг асосий мақсадларидан бири бутун дунёдаги ғоялар етакчиларини бирлаштирадиган инфлюенсерларнинг глобал тармоғини яратиш ва уни жаҳоннинг ҳар бир бурчагида мунтазам равишда ўтказишдан иборатдир.
 
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар “Travel Magazin” журнали асосчиси Шерон Лингвистон, “Lionsgate” маркетинг ва монетизация бўлими раҳбари Ирина Шеймс, “NBC network entertaiment” вице-президенти ва молиявий директори Жонатан Цукер, “PBS” телеканали “BareFeet” дастури бошловчиси Микела Малоцци (АҚШ), “Travel Channel” телеканали продюсери ва оператори Р.Рудвалл ва бошқалар тадбирда иштирок этишини тасдиқлади.
 
Конгресс давомида хорижлик иштирокчилар учун Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб қизиқарли саёҳатлар ташкил этилади, меҳмонлар мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ҳақида ҳужжатли фильмларни суратга олади.
 
Инфлюенсерлар (инглиз тилидан influence – “таъсир кўрсатмоқ“) фикрлари маълум бир аудитория учун аҳамиятга эга бўлган шахслардир. Кўпинча улар бу аудитория билан ижтимоий тармоқлар – Instagram, Fasebook ёки YouTube орқали мулоқот қилади. Инфлюенсерлар СТТ (соғлом турмуш тарзи), пардоз, мода, санъат, адабиёт ва бошқа кўплаб соҳаларга оид сўнгги тенденциялар ҳақида маълумот беради. Улар деярли барча соҳаларга алоқадор.
 
Инфлюенсерлар ўзларига қулоқ тутадиган ва ишонадиган холис аудиторияга эгадирлар. Улар фақат миллионлаб обуначи ёки юз минглаб мухлисларга эга ўта машҳур блогерларгина эмас, балки аудитория билан мулоқот қиладиган, уларни танийдиган, қадрлайдиган ва ҳурмат қиладиган инсонлардир. Шунинг учун чоп этаётган контентларига алоҳида эътибор қаратадилар.
 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться