Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония ТИВнинг Махсус вакили билан учрашув

2019-07-29 | Сиёсат

2019 йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Япония ТИВнинг Марказий Осиё ишлари бўйича Махсус вакили Ҳидеки Уямани қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик деярли барча йўналишларда барқарор ва ўсувчан аҳамият касб этиши ҳамда ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланиши қайд этилди. Давлатлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан томонларнинг мавқелари мос келиши ва ёндашувларининг ўхшашлиги таъкидланди.

Июл ойининг биринчи ярмида Токио шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон - Япония ва Япония - Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмиталарининг қўшма йиғилишининг, Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Япония вазирлик ва идоралари, етакчи ишлаб чиқариш ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувларининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан эътироф этилди.

Учрашувда йилнинг иккинчи ярмида бўладиган олий ва юқори даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби бўйича фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ва Япония ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 17-раунди ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Япония ТИВнинг Марказий Осиё ишлари бўйича Махсус вакили Ҳидеки Уяма бошчилигидаги делегациялар икки томон кун тартибининг кенг кўламли масалалари юзасидан фикр алмашди, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамда БМТ, бошқа глобал ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться